«иқтисодий ўсиш» тегли мақолалар


Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил этди
16 январ 2024, 11:23

Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил этди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани маълум қилинди.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 2023 йилда 5,5 фоизни ташкил этди — Жаҳон банки
9 январ 2024, 22:23

Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 2023 йилда 5,5 фоизни ташкил этди — Жаҳон банки

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги иқтисодий ўсишини 5,5 фоизга баҳолади. Жорий ва келгуси йилда ЯИМ ўсиши бир хил даражада сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда. Умуман олганда, Европа ва Марказий Осиё минтақасида ўсиш тезлашди, аммо Россиянинг Украинага босқини ҳамон ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Марказий Осиё иқтисодиётларининг ўсиши Россиядаги тикланишга боғлиқ — Жаҳон банки
28 декабр 2023, 11:20

Марказий Осиё иқтисодиётларининг ўсиши Россиядаги тикланишга боғлиқ — Жаҳон банки

Жаҳон банки ўзининг янги ҳисоботида Марказий Осиё иқтисодиётларининг ўсиши Россия иқтисодиёти тикланишига боғлиқ экани, узоқ муддатли истиқболда эса энг муҳим омиллардан бири иқлим ўзгаришига мослашиш бўлишини қайд этди.

Ўзбекистон ҳукумати 2023 йилда ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлишини кутмоқда
19 октябр 2023, 21:56

Ўзбекистон ҳукумати 2023 йилда ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлишини кутмоқда

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Президент иштирокидаги йиғилишда йил якунлари бўйича ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлиши кутилаётгани айтилди. Шавкат Мирзиёев 2024 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурни пухта ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистонда фаолият кўрсатмаётган корхоналар улуши 27 фоизни ташкил этди
21 июн 2023, 16:00

Ўзбекистонда фаолият кўрсатмаётган корхоналар улуши 27 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда фаолият кўрсатмаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий корхоналар сонидаги улуши 27 фоизни ташкил этди. Рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларининг эса 30 фоизи ишламаяпти. 2022 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 6 ва 7 фоизни ташкил этган.

ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режими маъмурий жиҳатдан фойдасиз — Berlin Economics маслаҳатчиси
21 июн 2023, 12:50

ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режими маъмурий жиҳатдан фойдасиз — Berlin Economics маслаҳатчиси

Berlin Economics мустақил консалтинг компанияси маслаҳатчиси Вероника Мовчан ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режимига эга бўлиши маъмурий жиҳатдан фойдасиз эканини таъкидлади. Божлар 80 фоизга камайтирилса, ЯИМнинг ҳар йили 0,4% кўпроқ ўсиши таъминланади, деди эксперт.

ОТБ Ўзбекистонда 2023 ва 2024 йиллардаги иқтисодий ўсиш 5 фоиз бўлишини прогноз қилди
6 апрель 2023, 18:07

ОТБ Ўзбекистонда 2023 ва 2024 йиллардаги иқтисодий ўсиш 5 фоиз бўлишини прогноз қилди

Осиё тараққиёт банки 2023 ва 2024 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 5 фоизгача пасайишини прогноз қилмоқда. Хатарлар Россияга қарши давом этаётган санкциялар ва уларнинг Ўзбекистон экспортининг ташқи талабга таъсири кўринишида сақланиб қолмоқда, дейилади ҳисоботда.

Ўзбекистонда 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4,5−5 фоизни ташкил этади
26 январ 2023, 17:25

Ўзбекистонда 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4,5−5 фоизни ташкил этади

Марказий банк 2023 йил охиригача мамлакат иқтисодиёти 4,5−5% даражасида ўсишини прогноз қилмоқда. Кутилаётган инфляция даражаси эса 8,5−9,5% бўлади. Бу йил пул-кредит сиёсатининг таъсир доираси базавий инфляциянинг ўсиш динамикаси ҳамда ташқи иқтисодий шароитлардаги хатарлар сабаб қисқариши мумкин.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2023 йилда ўсиш прогнозини ўзгаришсиз қолдирди
11 январ 2023, 22:16

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2023 йилда ўсиш прогнозини ўзгаришсиз қолдирди

2022 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши, Жаҳон банки маълумотларига кўра, 5,7 фоизни ташкил этди. ЖБнинг 2023 йил учун мамлакат прогнози ўзгаришсиз қолди — 4,9 фоиз. Марказий Осиё учун савдо йўлларининг ўзгариши Украинадаги урушнинг салбий оқибатларини қисман юмшатиши мумкин, деб ҳисоблайди банк.

2022 йилда ЯИМ 5,77 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда
30 август 2022, 12:55

2022 йилда ЯИМ 5,77 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда

2022 йил учун ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати 5,77 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. Учинчи чоракда ЯИМнинг тахминий ҳафталик ижобий тенденциялари ўсиш суръатини йилига камида 0,68 фоизга ошириши кутилмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш прогнозларини 3−4 фоизгача пасайтирди
14 апрель 2022, 09:22

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш прогнозларини 3−4 фоизгача пасайтирди

ХВЖ Украинадаги урушнинг салбий оқибатлари таъсирини ҳисобга олган ҳолда, 2022 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш прогнозларини 6 фоиздан 3−4 фоизгача пасайтирганини маълум қилди. Шунингдек, жорий операциялар ҳисоби дефицити ЯИМга нисбатан 9,5 фоизгача ўсиши, инфляция кўрсаткичи 12 фоиз даражасида сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда.

Омикрон, инфляция, озиқ-овқат нархлари ва Хитой — Bloomberg 2022 йил иқтисодий ўсиш учун энг йирик хатарларни маълум қилди
17 декабр 2021, 12:44

Омикрон, инфляция, озиқ-овқат нархлари ва Хитой — Bloomberg 2022 йил иқтисодий ўсиш учун энг йирик хатарларни маълум қилди

Bloomberg таҳлилларига кўра, 2022 йилда иқтисодий ўсиш учун энг йирик хавф-хатарлар — омикрон, кескин инфляция, АҚШ Федерал резерв банки асосий ставкаларининг ўсиши, Хитойнинг таназзул ёқасидаги гигант компанияси Evergrande, Тайвань, ривожланаётган бозорлар инқирози, Brexit музокаралари, еврозона инқирози, Яқин Шарқдаги озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши бўлиши мумкин.

Фрэнсис Фукуяма Ўзбекистон ва мамлакатлар қандай қилиб фаровонликка эришиши ҳақида
12 август 2021, 10:22

Фрэнсис Фукуяма Ўзбекистон ва мамлакатлар қандай қилиб фаровонликка эришиши ҳақида

Стэнфорд университети профессори Фрэнсис Фукуяма «Hoshimov Iqtisodiyoti» лойиҳасининг меҳмони бўлиб, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши, Марказий Осиё давлатлари тараққиётига нима тўсиқ бўлиши, иқтисодий ўсиш ва демократия ўртасидаги боғлиқлик, тараққиёт учун зарур омиллар ҳақида фикр билдирди. «Газета.uz» ушбу суҳбатдан айрим қисмларини тақдим этади.

J. P. Morgan Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 8,1 фоизга ўсишини прогноз қилди
8 июл 2021, 18:59

J. P. Morgan Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 8,1 фоизга ўсишини прогноз қилди

J. P. Morgan инвестиция банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг 8,1 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Мамлакат бозорларни либераллаштириш, кенг миқёсли хусусийлаштириш орқали иқтисодиётдаги давлат улушни қисқартириш каби ислоҳотлар арафасида турибди. Шу билан бирга, хусусийлаштиришнинг хатарлардан кафолатланмагани қайд этилди.

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш янада пасайиши кутилмоқда — ОТБ
15 сентябрь 2020, 14:15

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш янада пасайиши кутилмоқда — ОТБ

Осиё тараққиёт банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини 0,5%гача пасайтирди. Ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, бунга COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар соҳасидаги пасайиш сабаб бўлмоқда. Бироқ, 2021 йилда ЯИМ 6,5% гача кўтарилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг